Ўзбек фильмлари ШҲТга аъзо мамлакатлар кинофестивалида намойиш этилади
12 июн 2018, 15:55 363 кўрилди
 
 
12-17 июнь кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар кинофестивалида ўзбек фильмлари намойиш этилади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" МА ахборот хизмати маълум қилади.
 
Фестивал ташкилотчиларига “Йўл бўлсин” ва “Меросхўр” бадиий филмлари инглиз тилидаги субтитр билан таъминланган ҳолда тақдим этилди. 
 
Шунингдек, фестивал доирасида 14-15 июнь кунлари “ШҲТга аъзо давлатлар кинофестивали иштирокчилари кинобозори” ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, унда Хитойнинг нуфузли кинокомпаниялари ва медиа ташкилотлари иштирокида фильмлар прокатини таъминлаш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Тадбир давомида ҳар бир иштирокчи мамлакатга павильонлар ажратилиб, миллий кинематография намуналарини ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳудудларида намойиш этиш имкониятлари ўрганилиб, тегишли шартномалар имзоланиши режалаштирилган.
 
Мазкур кинофестивалда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров ва “Республика кинопрокат маркази” ДУК директор ўринбосари М.Мухамедсаидовлар иштирок этишади.
 
“Йўл бўлсин” фильми режиссёри Камара Камалова ШҲТга аъзо мамлакатлар кинофестивалида ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этади, дейилади хабарда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама