Фотолавҳа: Тошкентда "Дам олиш дунёси – 2017" V халқаро сайёҳлик кўргазмаси очилди

апр 14 / 2017

alt

13 апрель куни “Ўзэкспомарказ”да “Дам олиш дунёси – 2017” халқаро Ўзбекистон сайёҳлик кўргазмаси бошланди. 
Бешинчи маротаба ўтказилаётган кўргазмада Бельгия, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Россия, Сингапур, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Франция, Хитой, Япония, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон каби мамлакатлардан 200 га яқин фирма ва компания вакиллари иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон миллий павильонида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг сайёҳлик салоҳияти кенг намойиш этилган.

Кўргазма доирасида “Tashkent Food Festival” миллий таомлар фестивали ҳам очилди. Унда пойтахтимизнинг элликка яқин ресторан ва кафелари, Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Хоразм вилоятларининг соҳага оид сайёҳлик фирма ва компаниялари тақдимотлари ўтказилмоқда. 

Фото

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *