"Евразия" кинофестивалининг махсус секциясида "Назира" бадиий фильми намойиш этилади
30 июн 2018, 19:58 597 кўрилди

alt

 

“Кинематографияни ривожлантириш” маркази ҳамда “Ёш киноижодкорлар” кенгаши бошчилигидаги 15 кишидан иборат делегация 2018 йилнинг 1-7 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Евразия” халқаро кинофестивалида иштирок этишади. Бу ҳақда “Кинематографияни ривожлантириш” маркази ўзининг Facebook даги саҳифасида маълум қилмоқда.

Мазкур фестиваль халқаро кинопродюссерлар ассоцацияси (FIAPF) рўйхатидан ўтган бўлиб, Қозоғистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 14 бор ўтказилмоқда. “Евразия” кинофестивалининг асосий танловида кинорежиссёр Рашид Маликовнинг “Сабот” ҳамда ёш кино ижодкорлар: Абдуазим Илҳомжонов ва Ботир Абдурахмоновнинг "Мама” номли қисқа метражли фильмлари иштирок этади. Фестивалнинг “Караван” деб номланган махсус секциясида эса Жаҳонгир Қосимовнинг “Назира” бадиий фильми намойиш этилиши кўзда тутилган. 
 

Шунингдек, мазкур фестиваль доирасида шу йилнинг кузида мамлакатимиз пойтахти Тошкентда илк бор бўлиб ўтиши режалаштирилаётган «Prologue» халқаро кинофестивали ташкилотчилари ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзоланиши ҳамда фестиваль кинобозорида махсус павильон ташкил этилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Қозоғистон Республикасида "Ўзбекистон" йили деб эълон қилинган. 14- “Евразия” халқаро кинофестивали эса Остона шаҳрининг 20 йиллик юбилейи арафасида бўлиб ўтади.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама