Euronews телеканалида ўзбек паловига бағишланган репортаж эфирга узатилади

апр 12 / 2017

alt

Euronews телеканалининг “Ўзбекистондан суратли номалар” туркуми жорий ҳафтада палов тайёрлаш санъатига бағишланган репортаж билан якунланади.

“Жаҳон” ахборот агентлиги хабар беришича, кўрсатув Тошкентдан 80 километр узоқликда жойлашган Хўжакентда тасвирга олинган бўлиб, маҳаллий ресторан бош ошпази Ихтиёр Назаров палов тайёрлашнинг айрим сирлари билан ўртоқлашади. 

Репортаж давомида муаллиф Шеймус Керни Ўзбекистоннинг энг машҳур таоми ҳақида гапирар экан, бу юртга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон албатта паловни татиб кўриши кераклигини алоҳида қайд этади.

Туркумни якунловчи ўзбек паловига бағишланган дастурни қуйидаги жадвал бўйича томоша қилиш мумкин:

12 апрел, чоршанба   04:55, 18:18
13 апрел, пайшанба   14:18, 17:14
14 апрел, жума          10:41, 19:20
15 апрел, шанба        08:17, 12:14, 16:43
16 апрел, якшанба    05:17, 20:19

“Ўзбекистондан суратли номалар” туркуми лойиҳалари 2016 йил январ ойидан бошлаб эфирга узатила бошланган. Туркум тарихий шаҳарлар, сайёҳлик манзилгоҳлари, ўзбек халқининг анъана ва удумлари ҳақида ҳикоя қилувчи 23 кўрсатувдан ташкил топди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *