Энди FUTBOL TV телеканалини HD форматда томоша қилиш мумкин

мар 17 / 2018

alt

Юртимиз футбол мухлисларига яхши маълум, 2017-йилнинг апрель ойидан Ўзбекистонда илк бор футболга ихтисослашган FUTBOL TV телеканали ўз фаолиятини бошлади. Бугунги кунгача телеканал Европанинг энг нуфузли – ЕЧЛ, ЕЛ, АПЛ ва Ла-Лига каби футбол мусобақалари шунингдек, футболга ихтисослашган телекўрсатувларини халқимиз эътиборига ҳавола этиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида томошабинлар фикр мулоҳазалари телеканал ходимлари томонидан мунтазам тарзда ўрганиб борилди. Кўплаб футбол ишқибозлар телеканални юқори сифатли тасвирда кузатиш истагини билдиргани эътиборга олинган ҳолда эндиликда FUTBOL TV телеканали HD (High-Definition) форматда томоша қилиш имконияти яратилди.

FUTBOL TV телеканали томошабинлари учун уч асосий янгилик яратилди.

Биринчидан: DVB-T (биринчи авлод тюнери) қурилмасидан фойдалиниб келган томошабин эндиликда ўз қурилмасида “қидирув” бериш орқали FUTBOL TV телеканалини топиши ва кузатиб бориши мумкин. Аввал биринчи авлод тюнерларида бундай имконият бўлмагани ва бу ўз ўрнида баъзи ноқулайликларни келтириб чиқарганини таъкидлаб ўтиш лозим.

Иккинчидан: FUTBOL TV телеканалини HD форматда томоша қилиш учун DVB-T2 (янги авлод тюнери) қурилмасидан фойдаланаётган томошабин “қидирув” бериш орқали FUTBOL TV HD телеканалини топиши ва кузатиб бориши мумкин.

Учинчидан: FUTBOL TV телеканали энди кундузи соат 10:00 дан кечаси соат 3:00 гача эфирга чикади.

Шуни қўшимча қилиш керак, телеканал мутасаддилари мунтазам тарзда мухлислардан келиб тушаётган фикр ва таклифларни кузатиб, уларни ўрганиб чиқмоқда. FUTBOL TV телеканали келажакда ҳам халқимиз учун қулайликлар яратиш мақсадида меҳнат қилишда давом этади.

FUTBOL TV телеканалида сюрпризлар мавсуми давом этади!

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *