Бухорода X асрга оид кўприк қолдиқлари топилди

авг 02 / 2018

alt

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган “Хўжа Ниёз Хоразмий” мақбараси олдидан оқиб ўтувчи зовурда қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда сув остидан X асрга тааллуқли “Лақ-Лақа” кўприги топилди, дея хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

alt

Хабарга кўра, ушбу кўприкни тадқиқ қилиш учун Тошкент Археология Тадқиқот Институти мутахассислари чақирилиб ўрганилганда, кўприк X асрда қурилгани ва XVI асрда қайта таъмирланганлиги тасдиқланди.

alt

Мазкур ҳудудда тадбиркор Низом Ҳусейнов томонидан экотуристик марказ яратиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бу ерга келувчи туристлар келажакда нафақат қадимий кўприк қолдиқларини, балки чўл ҳайвонлари боғи, қадимий уй намунаси ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотларидан ҳам баҳраманд бўлишади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *