Бухорода суратга олинаётган "SCORPION" фильмидан фотолавҳа
20 март 2018, 14:39 3955 кўрилди

alt

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан имзоланган қўшма қарор асосида “SCORPION” триллери суратга олинаётгани ҳақида аввал хабар қилинганди.

Мазкур фильмда бугунги куннинг долзарб муаммоси – халқаро жиноятчилик мавзусига ёшлар нигоҳи билан қаралади. Фильм ижодий ва техник жамоасини Ўзбекистон, Россия, АҚШ ва Германия мутахассислари ташкил этади. Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятлари, шунингдек, Россия ҳамда Марокаш давлатлари ҳудудларида бўлиб ўтади.

Лойиҳанинг катта шов-шувга сабаб бўлган воқеаси сифатида унда туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим (ўзбек томошабинларига “Осиё” сериалидаги Демир роли билан яхши таниш)нинг иштирокини қайд этиш мумкин. 5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси ҳамда фильм продюсери Ойбек Абдушукуров Мурат билан Истамбул шаҳрида шартнома имзолади.

Мурат Ўзбекистонга рафиқаси, марокашлик машҳур актриса ва модел Имане Эльбани билан бирга ташриф буюради. Фильмда у суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида олинади. Унинг айнан қайси образда чиқиши ҳозирча сир тутилмоқда.

Фильм бош қаҳрамонларидан бири (ака роли)ни Фарҳод Маҳмудов ижро этади. Иккинчи бош қаҳрамон (ука роли) ижрочиси ҳозирча сир тутилмоқда.

Шунингдек, фильмда элимиз суйган санъаткорлар Карим Мирходиев, Раъно Шодиева ҳам суратга тушишмоқда.

“SCORPION” фильмининг суратга олиш ишлари айни кунларда Бухоро вилоятида давом этмоқда. Қуйида ушбу жараёндан фотолавҳа ҳавола этамиз:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Шархлар
Реклама