Бухоро амирининг зардўзи чопони Санкт-Петербургдаги музейнинг ноёб экспонати сифатида эътироф этилди

июн 07 / 2018

alt

Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқотга йўл” Иккинчи халқаро конгресси доирасида “Ўзбекистон – маданиятлар чорраҳасида” номли кўргазма ташкил этилди. Бу ҳақда Конгресс ташкилотчилари UZ24 га хабар берди. 

Ушбу шаҳардаги Дин тарихи Давлат музейи дунё динлари тарихини ўрганишдаги муҳим илмий муассасалардан ҳисобланади. Унда Ўзбекистондан бориб қолган кўплаб диний манбалар, ибодат анжомлари, ҳужжатлар, уй-рўзғор буюмлари, фотосуратлар сақланмоқда.

Музей ходимарининг таъкидлашича, ўтган асрнинг 60-йилларида Сурхондарё вилояти ҳудудидан топилган Будда ҳайкалчасининг бош қисми  ушбу музейнинг энг нодир артефактларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистондан ҳудудидан келтирилган бир қатор Қуръони карим нусхалари, жойнамозлар, таҳорат олиш учун ишлатиладиган обдаста ва дастшулар халқимизнинг асрлар давомида руҳиятига турмуш тарзига сингиб кетган исломий анъаналардан хабар беради. Ўтган асрга оид кўплаб фотосуратларда юртимиз мусулмонларининг ҳаёти, муҳим диний тадбирлар ўз аксини топган.

alt

Шунингдек, кўргазмада Самарқанддан келтирилган, яҳудий келин-куёв ўртасида икки аср муқаддам тузилган никоҳ шартномаси ҳам азалдан юртимизда диний бағрикенглик ҳукм сурганини кўрсатади.

Кўргазмада намойиш қилинган ноёб экспонатлардан яна бири Бухоро амири Саид Абдулаҳадхонга тегишли зардўзи чопондир. Ушбу чопон ХIХ асрнинг охири – ХХ асрнинг бошида тикилган. Аммо Россияга қандай келиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

alt

Тадбирда ушбу нодир экспонатларнинг аҳамияти, Ўзбекистон динлараро бағрикенглик муҳитини шакллангани ҳақида тўхталиб ўтишди. Музей фондига Ўзбекистон ҳудудидан топилган “Катта Лангар Қуръони”нинг факсимиле нусхаси “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоблар туҳфа қилинди.

alt

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *