"Барон-2" фильмига чет эллик актёрлар таклиф этилади
08 феврал 2018, 15:58 2887 кўрилди

alt

"Барон-2" фильми лойиҳасига старт берилди, деб хабар қилади "Ўзбеккино" АА матбуот хизмати.

Агентлик хабарида қайд этилишича, фильм лойиҳаси бадиий кенгаш томонидан кўриб чиқилиб, фильм ишлаб чиқаришга туширилган.

"Барон-2" картинасида суратга тушиш учун Буюк Британия, Испания, Россия, Туркия, Озарбойжон, Сурия, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатлардан актёрлар таклиф этилиши режалаштирилмоқда, фильмнинг ўзини эса бир қатор хорижий мамлакатлар ҳудудида тасвирга олиш мўжалланган.

Режиссёр Рустам Саъдиев мазкур лойиҳа илк “Барон” фильми каби томошабинлар кўнглидан жой олишига ва халқаро миқёсда ҳам ном қозона олишига умид билдирди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама