"Art House" лойиҳаси – Жаҳонгир Қосимов курси бошланиш арафасида
29 янвuary 2018, 11:16 1477 кўрилди

alt

2017 йилнинг сўнгида Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ишга туширилган “Art House” лойиҳаси учун танлов 29 январь куни Кинематографияни ривожлантириш марказида бошланди.

Жаҳонгир Қосимов курсида таҳсил олиш учун 100 нафардан ортиқ ёшлар ариза топширган бўлиб, улардан энг иқтидорли 16 нафари лойиҳада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ёш киноижодкорлар тўрт йўналиш бўйича лойиҳага танлаб олиниб, драматургия ва режиссура йўналишларида Жаҳонгир Қосимов, актёрлик маҳорати бўйича Карим Мирходиев, операторлик ишида эса Музаффар Юнусовдан сабоқ олишади.

Эслатиб ўтамиз, “Art House” Кенгашнинг узлуксиз лойиҳаси ҳисобланиб, унинг биринчи фаслида ёшлар Ёлқин Тўйчиев (курснинг назарий машғулотлари якунланиб, ижодий жараён давом этмоқда), Жаҳонгир Қосимов, Рашид Маликов (русийзабон ёшлар учун), Аюб Шаҳобиддинов, Рустам Саъдиев бадиий раҳбарлик қилишади.

2018 йил сўнгида эса ҳар бир бадиий раҳбар қўл остидаги ёш киноижодкорлар томонидан яратилган қисқа метражли фильмлар турли номинацияларда тақдирланишади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама