Амир Олимхоннинг ҳеч қаерда эълон қилинмаган нодир тасвирлари (+видео)

мая 12 / 2018
alt
УзА муҳбири Ўзбекистон Республикаси кинофотоҳужжатлари марказий давлат архивига мурожаат қилиб  Туркистон ўлкасининг 1860 йилларга тегишли ҳужжатлари мавжудлигини ва Амир Олимхонга тегишли суратлар ва унинг Петербургда Николай подшо билан учрашуви олинган қисқа видео тасвир сақланаётганини аниқлади.
Келинг, шу ўринда Амир Олимхон ҳақида баъзи маълумотларни келтириб ўтайлик. 1893-1896 йилларда Петербургда таълим олган Саййид Мир Олимхон 1911 йилнинг январида Бухоро амири бўлди. 
alt
alt
1911-1920 йилларда Бухоро тахтини бошқарди. 
 
У ўзининг «Бухоро халқининг ҳасрати тарихи» ҳақидаги китобида шундай ёзади: «... Вақт келиб Бухоройи шариф давлати бувам, раҳматлик Саййид Амир Музаффархон даври салатанатидан то раҳматлик Саййид Амир Абдулаҳадхон мағфуру марҳум падари бузрукворим замонига ва ундан то бу бандайи ожиз салтанати муддатигача мана шу Бухорода ўтди. Бу орада ва муаззам рус давлати салтанати барқарорлигининг олтмиш уч йиллиги давомида бу томонларда дўстлик ва ошначалик юз бериб, икки давлат орасида дўстлик барқарор ва бардавом бўлди. Шу сабабдан рус давлати ходимлари билан Бухоро давлати ходимлари ўртасида келишув ҳам бўлиб ўтган эди...» 
Шундай келишув бўлишига қарамай, амир Олимхон Бухорода совет ҳукумати ўрнатилгач, Афғонистонга чиқиб кетди. 1944 йилда 64 ёшида Қобул атрофидаги Фатуҳ қалъасида вафот этгани манбаларда келтирилади.  
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *