15 апрель куни "Open Spring – Moviy bahor" концерти бўлиб ўтади
02 апрел 2018, 20:48 305 кўрилди

alt

15 апрель куни Тошкентдаги Халқаро форумлар саройида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг 80-йиллигига бағишланган “Open Spring – Moviy bahor" лойиҳаси бўлиб ўтади.

Тадбир дастуридан “Ишдаги ишқ”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Чинор остидаги дуэл” каби ўзбек фильмларидан ҳамда хорижий машҳур фильмлардан мусиқалар ўрин олган. Бундан ташқари, ўзбек санъаткорлари дунё хит тароналарини ҳам ижро этишади.

Томошабинлар қаршисида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тоир Қўзиев, Женисбек Пиязов, сўз устаси Обид Асомов, “Голос.Дети” лойиҳаси ғолибаси Сабина Мустаева, таниқли хонанда ва композитор Ўктам Ҳакимов, мусиқачи Хуршид Иноғомов, бастакор Шуҳрат Зокиров, “Замин” гуруҳи, ёш дирижёр Асадбек Аюбжонов ва бошқалар саҳнага чиқадилар.

Концертга Халқаро танловлар лауерати Алибек Кабдураҳмонов дирижёрлик қилади.

 

Шархлар
Реклама