$
 12727.96
17.01
 13781.84
62.91
 139.46
0.4
weather
+26
Кечаси   +14°

Пандемия эгаллаган дунёга объективдан объектив назар (+фото)

Пандемия эгаллаган дунёга объективдан объектив назар (+фото)

Ҳозирда бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси барчанинг турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборди. Ижтимоий масофа, ҳеч қаерга чиқмай карантинда қолиш, ўзини ўзи яккалаш деган тушунчаларни бир йил аввал тасаввурга ҳам сиғдириб бўлмасди. Энди-чи? Энди улар ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб бўлди. Бутун дунё ана шу ҳаёт тарзига кўниб яшаяпти. 2020 йил бутун инсоният учун энг қора кунларни эслатиб турадиган йилга айланди. Одамлар 2021 йилнинг қандай келишидан ҳавотирда. Яхшими-ёмонми бу, барибир, тарихимизнинг бир бўлаги бўлиб қолаверади. Биргина вирус дунёни қай даражада ўзгартириб юборди? Буни фотограф объективига муҳрланган кадрларда ҳис қилишга уриниб кўрамиз

рейтерс

1. Полиция ходими карантин қоидаларига амал қилмаган фуқарони жазолаяпти, Нью-Дели, Ҳиндистон. Фото: Reuters /Аднан Абиди.

рейтерс

2. Карантин юмшатилгандан кейин очилган ресторанда ижтимоий масофага амал қилинмоқда, Бангкок, Таиланд. Фото: Reuters / Хорхе Сильва.

рейтерс

3. Коронавирусдан вафот этган беморнинг дафн маросимида, Санкт-Петербург, Россия. Фото: Reuters / Антон Ваганов.

рейтерс

4. Янги туғилган чақалоқ ниқобда, Ханой, Вьетнам. Фото: Reyters / Кхам.

рейтерс

5. Саудия ҳарбийлари Муқаддас Рамазон ойида Каъба олдида соқчилик қилишяпти, Макка, Саудия Арабистони. Фото: Reuters.

рейтерс

6. Метро ходими вагонларни тозаламоқда, Нью-Йорк, АҚШ. Фото: Reuters / Брендан МакДермид

рейтерс

7. Сартарош карантин очилгандан кейин илк мижозга хизмат кўрсатяпти, Мадрид, Испания. Фото: Reuters / Серхио Перес