$
 12727.96
17.01
 13781.84
62.91
 139.46
0.4
weather
+26
Кечаси   +14°

“Тараққий этган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоизидан ортиғи “билимлар иқтисодиёти” ҳисобидан яратилади” – АКТ вазири рақамли Ўзбекистон, интернет ва IT-тадбиркорлик ҳақида

“Тараққий этган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 50  фоизидан ортиғи “билимлар иқтисодиёти” ҳисобидан яратилади” – АКТ вазири рақамли Ўзбекистон, интернет ва IT тадбиркорлик ҳақида

“Халқ сўзи” газетасининг 22-сонида АКТ вазири Шуҳрат Содиқовнинг “Ёшлар ва ахборот технологиялари: Ўзбекистонда уларнинг салоҳиятини бирлаштириш ҳолати қандай?” номли мақоласи чоп этилди. Унда Ўзбекистонда рақамли технологиялар тараққиёти, IT-дастурлар ва янгича тизимларни жорий қилиш, ёшларда ахборот технологияларига бўлган қизиқишни ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида сўз боради.

Бундан ташқари вазирлик томонидан 2020 йилда АКТ соҳасини ривожлантириш доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилган.

Жумладан, ёшларга соҳага оид билим бериш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бирлашган Aраб Aмирликларининг “Dubai Future Foundation” фонди томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2020 йилнинг ўзида 120 мингдан зиёд ўқувчи таълим олиб, улардан 18 минг нафардан ортиғи курсларни муваффақиятли тугатган ва битирувчи сертификатини қўлга киритган. Кейинги икки йилда бу кўрсаткични 300 минг етказиш ва уларни компьютер технологиялари йўналишида бепул ўқитиш, масофавий таълим ва дарсларни онлайн ўтказиш имкониятини берадиган “Онлайн, рақамли, хавфсиз ихтисослаштирилган мактаб”, “Олий таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизимлари яратилиб, ишга туширилади. Жорий йилдан эса халқаро IT сертификатларини қўлга киритган ёшларга харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш вазифалари белгиланган.

Мақолада келтирилишича, IT стартапларга қўмак бериш ва АКТ соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга ҳам эътибор қаратиляпти. Хусусан, маҳаллий олий таълим муассасалари қошида IT Инкубация марказлари ташкил этилиб, ҳозирда бундай марказлар Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида, Турин политехника университети, Инҳа университети, Амити университети, шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Андижон машинасозлик институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида фаолият кўрсатмоқда.

 Мақолада Ўзбекистонда арзон ва тезкор интернетни таъминлаш борасидаги ишлар ҳам батафсил ёритилган. Масалан, 2020 йилга қадар, асосан, телефон хизматларини кўрсатувчи 2G мобиль тармоқларини кенгайтириш вазифаси бажарилган бўлса, ҳозир тармоқ қамровини ошириш бўйича лойиҳалар 3G/4G технологияларига асосланмоқда. Хусусан, 2020 йилда 5 641 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилиб ошга туширилди, бундан ташқари 3 600 та 2G база станция 3G/4G стандартига модернизация қилинган.

Оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига аввалги йилнинг шу даврига нисбатан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробар, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоиз арзонлаштирилишига эришилган (1 Мбит/с учун нархи 45,0 минг сўм).

2019 йилдан бошлаб эса иккита маҳаллий мобиль оператор — “UZMOBILE” ҳамда “Ucell” 5G технологиясини тест синовидан ўтказишни бошлагани ва бугунги кунда Тошкент шаҳрида 15 та база станцияси тест тартибида ишламоқда. Қолган йўналишларда ҳам амалиётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил санаб ўтилган.

Мақоланинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг: https://mitc.uz/uz/news/view/2143

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт